“Мен Ватанпарварман” шиори остида ватанпарварлик ҳамда кўнгилочар тадбирлари ўтказилмоқда
Таълим муассасаларида, айниқса чекка ҳудудларда жойлашган мактабларда ўқувчи ёшларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш ҳамда Қуролли Кучларимизга нисбатан янада қизиқишларини ошириш мақсадида “Мен Ватанпарварман” шиори остида ватанпарварлик ҳамда кўнгилочар тадбирлари ўтказилмоқда.
Жумладан, куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси, "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Андижон туманининг 35 сонли мактаби, шунингдек вилоятдаги 1 сонли ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари иштирокида ташкил этилган мазкур тадбирлар давомида ўқувчилар учун жасорат дарслари, ходимларнинг ҳарбий чиқишлар ҳамда қурол-аслаҳа кўргазмалари ўтказилиб, болалар замонавий техникалар турлари билан яқиндан таништирилди. Ҳарбий оркестр томонидан чалинган куй-қўшиқлар эса ўқувчиларда илиқ таассурот қолдирди.