Янгиликлар

1 Июнь 2024

"Болажонлар бизнинг дунёйимиз" шиори остида қатор тадбирлар давом этмоқда

Дунёда ҳеч бир нарса болажонлар қувончидек инсонларга юқори кайфият улашолмайди. Ўзбек халқи азал-азалдан болажон халқ эканлиги тарихимиздан маълум.
Байрам муносабати билан Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ходимларнинг фарзандлари учун бир қатор кўнгилочар дастурлар ташкил этилмоқда.
Мазкур тадбирларда ҳарбий хизматчилар томонидан қўл жанги чиқишлари ва куй-қўшиқлар ижро этилиб, болажонлар ўртасида ёш рассом кўрик танловлари, спорт мусобақалари ҳамда театрлар жамоалари томонидан спектакл намойишлари ўтказилмоқда.
Қизғин ва қувноқ дастурлар болажонларнинг интеллектуал қобилиятларини яна бир карра оширишга хизмат қилади. Бундан ташқари, истироҳат боғларига саёҳатлар ташкил этилиб, ёшларинг мароқли дам олишлари таъминланмоқда.
Байрам арафасидаги бу каби тадбирлар республикамиз бўйлаб давом этмоқда.