Янгиликлар

4 Май 2024

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН ШАҲАРЛАРГА САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Миллий гвардия ҳарбий-хизматчи ва ходимларини мавжуд тарихий обидалар билан яқиндан таништириш ҳамда уларнинг дам олиш кунларини мароқли ўтказишларини таъминлаш мақсадида кенг қамровли ишлар мунтазам равишда олиб борилмоқда.
Жумладан, куни кеча "Қўриқлаш" бош бошқармаси ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорликда тизимда хизмат олиб бораётган ходималар учун муборак қадамжоларга зиёрат ташкиллаштирилди.
Мазкур саёҳат давомида ходималар ўзининг бой тарихий ва маданий меросига эга бўлган, қадимий ва ҳамиша навқирон бўлмиш кўҳна Самарқанд шаҳрига ташриф буюришди.
Биламизки, Самарқанд қадимдан ўзининг бетакрор гўзаллиги, ажойиб об-ҳавоси, ширин суви ва мазали нонлари билан дунёга машҳур шаҳар бўлган. Орадан қанча асрлар ўтса ҳамки мазкур шаҳар ҳали ҳануз одамларни ўзига оҳанграбодек жалб қилиб келмоқда. Ташриф давомида ходималар навқирон Самарқанднинг қадимий тарихи ва мустақиллик йилларида барпо этилган бунёдкорлик мажмуалари тўғрисида катта таассуротларга эга бўлдилар.
Саёҳатнинг навбатдаги манзили Бухоро шаҳри бўлиб, Баҳоуддин Нақшбандий зиёратгоҳи, Ситораи Моҳи Хоса, Арк саройи, Минораи Калон масжиди, Мир Араб мадрасаси ҳамда Лаби ҳовуз қадимий қадамжоларини зиёрат қилинди.
Ушбу саёҳат давомида ходималар тарихий қадамжолар ҳақида маълумот олиш билан бирга маданий ҳордиқ ҳам олишиб бир олам таассуротлар билан қайтишди.