Навбатдаги сайёр қабул ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Ҳарбий прокуратураси ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ҳамда бир қатор давлат ташкилотлари ҳамкорлигида ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган сайёр қабул ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Тадбир Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси қошидаги Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда ходимларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлаш, уларнинг ижтимоий муаммоларини эшитиш, фарзандларни МТМ ва таълим муассасаларига жойлаштириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, меҳнат ярмаркаси орқали ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари учун мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар тақдим этилиб, уларнинг ишга жойлашуви учун зарур кўмак кўрсатилди.
Тадбир иштирокчилари давлат, жамоат ташкилотларининг биргаликда ҳаракат қилиши орқали ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари учун янада кенг имкониятлар яратилишини таъкидлашди. Бундай ташаббуслар ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий фаровонлигини оширишга, уларнинг кундалик турмушдаги муаммоларини енгиллатишга қаратилди.