ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ ДОИРАСИДА МУЛОҚОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Фарғона ва Наманган вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармаларида профилактик учрашувлар ташкил этилди.
Тадбирларда "Қўриқлаш" бош бошқармаси Тарбиявий ва маданий маърифий ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Саидов ва масъул ходимлар иштирок этиб, хизмат интизоми ва ҳуқуқ тартиботини мустаҳкамлаш, шахсий таркибни ҳаётини ва соғлигини асраш, йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш ҳар бир кишининг вазифаси эканлиги таъкидлади. Бундан ташқари, шахсий таркибга турли ижтимоий тармоқларга аъзо бўлишнинг салбий оқибатлари, оилавий низолар ва ажримлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.
Тадбир якунида қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.