ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимлар иштирокида профилактик тадбирлар ташкил этилди.
Сирдарё, Фарғона ва Наманган вилоятларида ўтказилган бу каби тадбирларда Ҳарбий прокуратура, ИИБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ вакиллари ҳам иштирок этиб, ҳарбий интизом ва ҳуқуқ тартиботини мустаҳкамлаш, шахсий таркибни ҳаётини ва соғлигини асраш, йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш ҳар бир кишининг вазифаси эканлиги таъкидланди. Бундан ташқари, таваккалчиликка асосланган онлайн қимор ўйинлари, спиртли ичимларга ружу қўйиш ва шахсий ва хизмат автотранспорт воситаларини бошқаришда ҳаракат хавфсизлигига риоя этмасликнинг аянчли оқибатлари хусусида сўз юритилди. Шу билан бир қаторда, ходимлар томонидан хизмат давомида қўл урилаётган жиноятчилик ҳолатлари юзасидан танқидий муҳокамалар ўтказилди.
Шунингдек, тадбир давомида иштирокчилар куз қиш мавсумида ис газидан заҳарланишлардан сақланиш каби масалалар ҳақида керакли маълумотларни олишди.
Якунда қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.