“Шахс психологиясининг долзарб масалалари” мавзусида уқув-семинар ҳамда тренинг машғулотлари ўтказилди
Тошкент ҳамда Жиззах вилоятлари Қўриқлаш бошқармалари психологлари томонидан шахсий таркибнинг руҳий барқарорлигини таъминлаш, касбий зўриқишларни олдини олиш ва бу орқали хизмат сифатини яхшилаш мақсадида уқув-семинар ҳамда тренинг машғулотлари ўтказилди.
Тадбир давомида психологлар томонидан “Шахс психологиясининг долзарб масалалари” мавзусида машғулотлар ташкил қилиниб ходимларнинг касбий фаолияти давомида учраши мумкин бўлган руҳий зўриқиш ҳолатлари ва уларни психологик технологиялар орқали бартараф этиш усуллари ўргатилди.
Ўтказилган ўқув-семинар ва тренинг машғулотлари шахсий таркиб руҳий саломатлигини мустаҳкамлашга ва келгусида хизмат самарадорлигини оширишга, хизмат жараёниларида, шунингдек ходимларнинг шахсий ҳаётларида руҳий барқарорликларини таъминлашга, хизмат жамоаларида илиқ психологик мухитни шакллантиришга хизмат қилади.