"Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари" мавзусида назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди
Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари" мавзусида назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди. Унда ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар вакиллари иштирок этди.
Куч тузилмаларининг малакали мутахассислари ва Турин политехника университетининг тажрибали устозлари томонидан олиб борилган машғулотларда иштирокчилар учувчисиз учиш аппаратларининг замонавий имкониятлари ҳақида кенг билимга эга бўлди.
Мутахассислар ушбу техниканинг қўлланилиш соҳалари, функционал хусусиятлари ва афзалликлари, шунингдек, объектларни муҳофаза қилиш тизимида ундан фойдаланиш орқали эришиладиган натижалар ҳақида батафсил маълумот беришди.
Учувчисиз учиш аппаратлари билан ишлашнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди, бу эса иштирокчиларга олинган назарий билимларни амалиётда мустаҳкамлаш имконини берди.