ХОДИМЛАРНИНГ ЖАНГОВАР, КАСБИЙ ВА РУҲИЙ ТАЙЁРГАРЛИКЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ МАҚСАДИДА ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган замонда иш унумдорлигини ошириш, хизмат самарадорлигини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга тезкорлик билан жавоб бериш "Қўриқлаш" бош бошқармаси тизими ходимларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу натижаларга эришишда эса инсон психологияси муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Шу муносабат билан Миллий гвардия Хоразм вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси мутахассис психологлари томонидан ходимларни ўзига бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ўзаро жамоа бўлиб биргаликда келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этишни психологик услублари, фуқаролар билан муносабатга киришганда аҳамият қаратиш керак бўлган жиҳатлар ҳамда “Ходимлар орасида руҳий-эмоционал стресс ҳолатларининг профилактикаси, жамоавийликни шакллантириш механизмлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Шунингдек, “Хайр стресс”, “Қум терапияси” машқлари орқали психологик тренинг машғулотлари хам ўтказилди.