ХОДИМЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ ИШТИРОКИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси "Қўриқлаш" бошқармаси шифокорлик бўлими, психолог ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори томонидан Тақиатош тумани "Қўриқлаш" бўлимида хизмат олиб бораётган ходимларнинг оила аъзолари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу давра суҳбати мобайнида сўзга чиққан мутахассислар томонидан шахсий таркиб орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида профилактик суҳбатлар олиб борилиб, ходимлар орасида ҳар қандай салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларнинг хизмат интизомини мустаҳкамлашда оила аъзолари билан бирга ишлашни йўлга қўйиш бўйича ўзаро суҳбатлар ўтказилди. Тадбирда психологлар томонидан ходимларнинг оила аъзолари билан психологик семинар-тренинглар ўтказилди.
Ушбу тадбирнинг ўтказилишида фаол иштирок этган мутахассисларга Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғининг ташаккурномалар тантанали равишда топширилди.