Янгиликлар

25 Апрель 2024

АҲОЛИ МОЛ-МУЛКЛАРИ ҲИМОЯСИ ЮЗАСИДАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқаролар билан "Қўриқлаш" бош бошқармаси хизматларининг афзалликлари юзасидан вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан тарғибот тадбирлари ўтказилди. Юртдошларимизга соҳа фаолиятининг асосий вазифалари, махсус қурилмалар орқали ҳудудларда ўғирлик ва бошқа турдаги жиноятларнинг кескин камайганлиги ва шунга ўхшаш бир қатор долзарб масалалар етказилди. Дарҳақиқат, бугунги шиддат билан ривожланаётган технологиялар асрида хар биримиз хавфсизлик масаласига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Эътиборлиси шундаки, қўриқлов сигнализация воситалари бугунги кунда жамиятдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Тарғибот тадбирлари давомида хизматдан фойдаланиш истагини билдирган фуқаролар билан ҳужжатлар расмийлаштирилди.