Янгиликлар

13 Сентябрь 2024

"Суицидал ҳолатларнинг белгилари ва уларни бартараф этиш усуллари" мавзусида маъруза машғулоти, давра суҳбати ҳамда психологик тренинг ташкил этилди

Миллий гвардия ходимларининг касбий фаолиятида шахснинг жамоага, хизмат ва оддий ҳаёт тарзидан фарқ қилувчи қатъий кун тартиби ва шахслараро муносабатларга киришиш ва мослашиш алоҳида ўрин тутади.
Фарғона Давлат университети ўқитувчилари ҳамда психолог ходимлари томонидан Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида хизмат олиб бораётган ходимлар иштирокида "Суицидал ҳолатларнинг белгилари ва уларни бартараф этиш усуллари" мавзусида маъруза машғулоти, давра суҳбати ҳамда психологик тренинг ташкил этилди.
Ушбу тренингда асосий эътибор ходимларнинг суицидал ҳолатларга тушиб қолмасликлари, шахсий таркибнинг руҳий барқарорлигини мустаҳкамлаш, ҳамда улардаги турли руҳий зўриқишларнинг олдини олишга қаратилди.
Ходимларининг касбий малака ва кўникмаларини ривожлантиришнинг психологик жиҳатларини психокоррекцион машғулотлар орқали очиб бериш ҳамда келгусида учраши мумкин бўлган ҳар хил психологик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган тренинг машғулотлари ходимларга уларнинг ҳаёти ва фаолиятида, оиласида, дўстлари даврасида юзага келадиган қийинчиликлар ва зиддиятларнинг моҳиятини таҳлил қилиш ва ҳал этиш, ўз олдига янги мақсадларни қўйиш ва мустақил қарорлар қабул қилишда муайян ёрдам кўрсатишдан иборат эканлигини кўришимиз мумкин.