Янгиликлар

18 Апрель 2025

"Ўтмишсиз келажак йўқ!" шиори остида музейларга ташриф уюштирилди.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида "Ўтмишсиз келажак йўқ!" шиори остида музейларга ташриф уюштирилди.
Мазкур саёҳатлар давомида ходимлар мутахассислар томонидан қўлёзма асарлар, турли давлатлар ҳукмдорлари билан олиб борилган ёзишмалар, тангалар, сопол ва мис буюмлар, меъморий безак қопламалари, китоблар, этнографик буюмлар, юртимиз рассомлари асарлари каби нодир экспонатлардан иборат заллар билан таништирилди.
Бир сўз билан айтганда, мазкур ташрифлар ходимларнинг нафақат Ўзбекистон тарихини, балки ўз давлат қурилишига қўшган ҳиссасини янада чуқурроқ англашга сабаб бўлди. Мустақиллик неъматини англаш ва ватанга садоқат билан хизмат қилиш муҳимлигини яна бир бор эслатди. Ушбу саёҳатлар тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, ходимларнинг ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшади.