Янгиликлар

2 Май 2024

ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ ВА ҚОНУНЧИЛИК БУЗИЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Миллий гвардия Бухоро вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Ҳарбий прокуратура билан ҳамкорликда шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, тизимда содир этилиши мумкин бўлган турли коррупциявий ҳолатларни олдини олиш, тамагирлик ва бошқа шунга ўхшаш салбий ҳолатларни олдини олишга бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилиш кун тартибидаги асосий масала ҳисобланган шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, хизмат ўташни ташкиллаштириш борасида амалга оширилган ишларнинг аҳволи, бу йўналишдаги йўл қўйилиб келинаётган тизимли камчиликлар бирма-бир муҳокама қилиниб, асосий эътибор келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларга қаратилди.
"Қўриқлаш" бошқармасида хизмат қилаётган ходимлар фуқароларнинг чинакам ҳимоячисига айлантириш, ходимларни Ватанига ва касбига садоқат руҳида тарбиялаш, тараққиётнинг энг асосий тўсиқларидан бири бўлган коррупция балосига қарши кескин ва аёвсиз кураш олиб бориш лозимлиги қайд этиб ўтилди.
Бу каби муҳокама йиғилишлари тизимли олиб борилиши, хизмат интизоми ва қонунчилик талабларини бузган ҳар қандай тоифадаги масъул раҳбар ва ходимларга нисбатан кескин таъсир чоралари қўлланилиши қатъий белгиланди.