Янгиликлар

15 Апрель 2024

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ИШТИРОКИДА ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Қуролли Кучларимизга ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Андижон тумани 15 умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди.
Миллий гвардия ташаббуси билан ҳамда масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирда ходимлар томонидан фойдаланилиб келинаётган ҳарбий техникалар, қурол ва аслаҳалар кўргазмаси, кинологларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Шунингдек, ватанни тараннум этувчи куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.
Ҳарбий-ватанпарварлик тадбири доирасида жаҳон ва ўзбек намояндаларининг ажойиб асарлари жамланган китоб ярмаркаси ташкил этилиб, ўқувчилар ушбу ярмарка орқали ўзлари учун зарур бўлган китоблар жамланмасини олиш имкониятига эга бўлдилар. Шунингдек, ўқувчи ёшларни спортга қизиқишларини ошириш мақсадида арқон тортиш, тош кўтариш, шахмат-шашка бўйича мусобақалар ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.