ХИЗМАТ КЎПКУРАШИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА БЎЛИБ ЎТДИ
Жорий йилнинг 3-5 апрель кунлари Андижон вилоятида хизмат кўпкураши бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақа шартларига кўра иштирокчилар турникда тортилиш, қисқа ва узоқ масофага югуриш, ўқ отар қуролдан мерганлик, сузиш машқлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Қизғин ва муросасиз баҳслар якуний натижаларига кўра жамоавий ҳисобда 1 ўринни Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, 2 ўринни Тошкент шаҳар бошқармаси, 3 ўринни эса 65921-сонли ҳарбий қисм жамоалари қўлга киритдилар.
Ғолиб ва совриндорлар Миллий гвардиянинг диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.