Оталиққа олинган ёшлар билан ватанпарварлик тадбири ўтказилди
Миллий гвардия Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармасига бириктирилган оталиққа олинган ёшлар учун Хива шаҳридаги "Ичан қалъа" тарихий ёдгорлик мажмуасида ҳамда Янгибозор туманида ватанпарварлик, кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилди.
Мазкур тадбирларда Қуролли Кучлар фахрийлари, ёши улуғ оқсоқоллар ҳам иштирок этиб, давлатимиз раҳбари томонидан юритилаётган оқилона сиёсатнинг амалдаги исботини ёшларимиз томонидан қўлга киритаётган натижалар исботлаб турганлигини гапириб ўтдилар.
Тадбирлар давомида ёшлар учун Ҳарбий оркестрнинг чиқишлари, анжом-аслаҳалар ва ҳарбий техникалар кўргазмаси намойиш этилди ҳамда спортнинг камондан отиш тури бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.