Янгиликлар

1 Февраль 2024

“Қўриқлаш” бош бошқармасининг Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальони шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир давомида “Қўриқлаш” бош бошқармаси раҳбарияти сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалани чуқур таҳлил қилди ва келгусида хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш борасида ходимларга зарур тавсиялар берди. Шундан сўнг соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда йўл қўйилган айрим камчиликлар тўғрисида фикр юритди. Бундан ташқари, ёш ходимларни тарбиялаш, шахсий таркиб ўртасида ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатликни, ижро интизомини мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланиб, ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида айтиб ўтилди.
Шунингдек, ходимлар томонидан тамагирлик, порахўрлик, хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ иллатларга йўл қўймаслик, бундай ҳолатлар юз берганда қатъий чоралар ҳақида огоҳлантирди.
Йиғилиш давомида, ходимларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олди.
Мухтасар айтганда, бу каби учрашувлар ходимларнинг хизматга бўлган масъулияти ошишига, тизимда соғлом муҳитни шаклланишида ва энг муҳими уларда юртга дахлдорлик туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади.