Янгиликлар

8 Ноябрь 2025

Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга бағишланган учрашув ташкил этилди

Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ билан ҳамкорликда Гулистон шаҳарлараро Қўриқлаш бўлимида хизмат қилаётган ходимларнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан иштирокчиларга бугунги кунда қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар, йўл қоидаларига доимий риоя қилиш, шахсий ва хизмат автотранспорт воситаларини бошқариш давомида юзага келадиган кўнгилсиз ҳодисалар, автотранспорт воситаларини бошқаришда камчиликларга йўл қўймасликлари, автотранспорт воситаларини бошқаришда эҳтиёткорлик ва хавфсизлик чораларига амал қилган ҳолда бошқаришлари ҳозирги кунда кўп содир этилаётган кўнгилсиз йўл-транспорт ҳодисалари бўйича видеороликлар намойиш этилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек тезкор ҳаракатланувчи гуруҳнинг хизмат автотранспорт воситаларининг ҳужжатлари ҳам яна бир бор кўздан кечирилди.