ЖИЗЗАХ ШАҲРИДАГИ ШАРОФ РАШИДОВ УЙ-МУЗЕЙИГА ТАШРИФ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши, вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси билан ҳамкорлигида Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов уй-музейига ташриф ташкил этилиб, фахрийлар, ҳарбийлар ва ёшлар иштирокида “Жасорат – миллат ғурури ва ифтихори” шиори остида “Авлодлар учрашуви” ҳам ўтказилди.
Уй-музейига саёҳат давомида давлат арбоби Шароф Рашидов ҳаёти билан боғлиқ бир қатор экспонатлар билан танишдилар. Музей илмий ходими тадбир иштирокчиларига Шароф Рашидовнинг ҳаёт йўли, Жиззах вилоятида амалга оширган бунёдкорлик фаолияти ҳақида сўзлаб берар экан, нафақат давлат ва сиёсат арбоби эканлиги, балки юксак истеъдод соҳиби ва буюк ижодкор шахс эканлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, тадбир давомида ёшлар томонидан фахрийлар, ҳарбий хизматчилар, ҳамда тадбир иштирокчиларига шараф ленталари тақиб қўйилди.