Янгиликлар

25 Январь 2025

Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган навбатдаги учрашув ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган навбатдаги учрашув ташкил этилди.
Ушбу каби учрашувлар ҳудудларда доимий равишда ўтказилиб, ходимлар оила аъзолари билан тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилган. Учрашув "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси Гулистон ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фахрийларини таклиф этган ҳолда ўтказилди.
Учрашувда сўз олган бугунги кунда мамлакатимизда Миллий гвардия тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, ходимлар фаолиятида яратилаётган шарт-шароитлар, тинч ва осуда ҳаётимизга шукроналик, берилган имкониятлардан унумли фойдаланиш кераклиги хусусида сўз юритдилар.
Тадбир давомида Миллий гвардия Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси масъул ходимлари томонидан фаолият давомида эришилган ютуқ ва камчиликларга тўхталиб, интизом бузилиш ҳолатлари, йўл транспорт ҳодисалари, турли таъмагирлик ҳолатлари ва коррупцияга қарши кураш, пора олиш (бериш) ва унда воситачилик қилиш, фирибгарлик каби содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш, жиноятларнинг оғир оқибатлари тўғрисида иштирокчиларга маълумотлар берилиб, видеороликлар намойиш этилди.
Тадбир сўнгида соҳада хизмат олиб бориш давомида зиммасига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндашиб, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликдан юқори натижаларга эришиб, ўзининг фидойилиги ва жонбозлиги билан ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган ходимларнинг оила аъзолари ташаккурномалар билан тақдирланди.
Бу каби тадбирлар ходимларнинг келгуси хизмат фаолиятида янгада сергак ва мустаҳкам интизом асосида хизмат ўташларида катта аҳамият касб этади.

 

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu