Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида навбатдаги профилактик учрашув ташкил этилди
Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида навбатдаги профилактик учрашув ташкил этилди. Ўзаро очиқ мулоқот давомида бугунги кунда мамлакатимизда тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, ходимлар фаолиятида яратилаётган шарт-шароитлар, тинч ва осуда ҳаётимизга шукроналик, берилган имкониятлардан унумли фойдаланиш, хизмат давомида интизом бузилиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Бундан ташқари, йиғилганлар йўл транспорт ҳодисалари, турли тамагирлик ҳолатлари ва коррупцияга қарши кураш, пора олиш (бериш) ва унда воситачилик қилиш, фирибгарлик каби содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш, жиноятларнинг оғир оқибатлари юзасидан ҳам суҳбатлашишди.
Бу каби тадбирлар ходимларнинг келгуси хизмат фаолиятида янгада сергак ва мустаҳкам интизом асосида хизмат ўташларида катта аҳамият касб этади.