Янгиликлар

21 Апрель 2025

Шахсий таркиб учун китоб ярмаркаси ташкил этилди

Шахсий таркибнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, маънавий дунёсини бойитиш ҳамда китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида бугун Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаментида китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Мазкур китоб ярмаркасида жаҳон ва ўзбек намояндаларининг ажойиб асарлари жамланган бўлиб ходимлар ушбу ярмарка орқали ўзлари учун зарур бўлган китоблар жамланмасини олиш имкониятига эга бўлдилар. Бундан ташқари махсус чегирмалар хам ташкиллаштирилиб, ходимлар ушбу имкониятлар орқали маънавий салоҳиятларни янада оширди десак адашмаган бўламиз.
Тақдим этилган бир қатор адабиётлар, айниқса буюк бобокалонимиз Амир Темур ҳақида, шунингдек, таниқли адибларимиз Ўткир Ҳошимов, Тоҳир Малик ҳамда жаҳон адабиёти намояндаларининг қатор асарлари ва бошқа адабиётлар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.