Навтабдаги интеллектуал ўйин ташкил этилди
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан навбатдаги “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Беллашув, Сурхондарё вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилаётган ёш ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида ташкил этилиб, билим ва тафаккур синовига айлангани билан аҳамиятли бўлди.
Қизғин курашларга бой тарзда бўлиб ўтган билимлар синовларида жамоалар ўзларининг бор билим ҳамда салоҳиятларини намойиш этишди. “Заковат” интеллектуал ўйинини мутахассислар одилона ва шаффофлик билан баҳолаб боришди.
Якуний натижаларга кўра:
1-ўрин — Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси
2-ўрин — Жанубий Оператив қўмондонлиги
3-ўрин — Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси жамоаси қўлга киритдилар.
Ғолиб жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир ёш ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамоавийликни ривожлантириш ва уларни ижтимоий фаолликка жалб этишда муҳим аҳамият касб этди.