Янгиликлар

6 Апрель 2024

"ЗАКОВАТ" ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Интеллектуал салоҳиятли ва билимли ёшлар хар қандай жамиятнинг ривожига ўз ҳиссаларини қўшади. Шу боис, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши ҳамда Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси билан ҳамкорликда ёшларнинг мантиқий фикрлашига хизмат қиладиган интеллектуал баҳсларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Куни кеча, ана шундай баҳслардан бири "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати отрядлари ўртасида ўтказилди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда билимли жамоалар яққол намоён бўлди. Баҳслар сўнгида ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан ғолиб деб топилган жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.