Янгиликлар

3 Июнь 2024

МУЗЕЙГА ЭКСКУРСИЯ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Юртимизда ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улардаги ватанимизнинг ўтмиши ва бугуни ҳақидаги тушунчаларни янада ошириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Навоий шаҳридаги оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари учун Қатағон қурбонлари хотираси музейига экскурсия ташкил этилди.
Мазкур экскурсияда болажонлар уруш даврининг асосий воқеалари, вилоятнинг тарихи ҳамда ҳозирги кундаги фаолияти, қадимий экспонатлар ҳақидаги билимларга эга бўлдилар.
Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад – миллий маданиятимиз, бой тарихий меросларимизни ўрганиш, қолаверса, сўнги йилларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишдан иборатдир.