Янгиликлар

3 Декабрь 2024

Самарқанд шаҳрининг тарихий обидаларига саёҳат ташкил этилди

Самарқанд вилояти Миллий гвардия бошқармаси, вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Фахрийлар кенгашлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрининг тарихий обидаларига саёҳат ташкил этилди.
Ушбу тадбирнинг асосий мақсади — ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказиш, уларга Самарқанднинг бой тарихий меросини танитиш, миллий қадриятларимизнинг аҳамиятини тушунтириш ва тарихи билан яқиндан таништиришдан иборат. Саёҳат давомида ўқувчилар Самарқанднинг Регистон майдонида бўлиб, халқимизнинг маданияти ва тарихига оид муҳим маълумотларга эга бўлишди. Бундай тадбирлар ёш авлодни ватанга муҳаббат ва ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшади, албатта.
Тарих ва келажак туташган ушбу заминдаги қисқа саёҳат болажонлар хотирасида узоқ вақт унутилмас бир олам таассуротлар билан сақланиб қолиши, шубҳасиз. Ушбу саёҳат орқали уларнинг тарихнинг жонли кўзгуси бўлган қадимий шаҳардаги залворли ўтмиш билан яқиндан танишдилар.