“БОР МЕҲРИМИЗ СЕНГА, БОЛАЖОН” АКЦИЯСИ ОРҚАЛИ БЕҒАРАЗ МЕҲР УЛАШИЛДИ
Аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш мақсадида донорлик акциялари ўтказиб келинмоқда. "Бор меҳримиз сенга, болажон" шиори остида бўлиб ўтган навбатдаги хайрия акциясида Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари фаол иштирок этишди.
Ушбу қон топшириш акцияси бемор қалбларга, айниқса онкологик касалликлар билан хасталанган болажонларни соғломлаштириш ва саломатлигини тиклаш мақсадида вилоят қон қуйиш станцияси мутахассислари ҳамда Қўриқлаш бошқармаси томонидан ташкил этилди.
Мунтазам ташкил этиб келинаётган акцияларда донорлар сафи кун сайин кенгайиб бормоқда. Бу ҳам бўлса мутахассисларнинг беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш борасида олиб бораётган саъй ҳаракатларининг натижасидир.