Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўлида
Сурхондарё вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини ўрганиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси масъуллари томонидан ташкил этилган учрашувда, дастлаб, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбиясига эътибор қаратиш, шукроналик ҳисси билан яшаш, ёшларда ватанпарварлик туйғусини ошириш каби долзарб масалалар юзасидан сўз юритилиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шундан сўнг, иштирокчилар билан очиқ мулоқот қилиниб, уларнинг мавжуд муаммолари, таклифлари тингланди. Кўтарилган айрим масалалар жойида ижобий ҳал этилган бўлса, айрим муддат талаб этиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъуллар томонидан назоратга олинди.
Очиқ мулоқотдан сўнг, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг яшаш хонадонларига борилиб, оилавий шароитлари ўрганилди. Бу жараёнда уларнинг оила аъзолари билан суҳбат қилиниб, мавжуд масалалари ечимига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирлар доирасида Термиз шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникада Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳам ташкил этилди. Тиббий кўрик давомида оилаларга соғлом турмуш тарзига амал қилиш, тўғри овқатланиш, санитария ва гигиена қоидаларига риоя этиш каби долзарб масалалар юзасидан тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Шунингдек, болаларнинг соғлом улғайиши йўлида улар мунтазам спорт билан шуғулланишлари лозимлиги ота-оналарга тушунтирилди ва бу борада керакли йўналишлар берилди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: