Янгиликлар

16 Декабрь 2024

Ҳарбий хизматчи ва ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси, вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Ҳарбий прокуратураси ҳамда ҳамкорлигида ҳарбий хизматчи ва ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Дастлаб раҳбарият томонидан тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди. Шундан сўнг, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари мутасадди раҳбарларга ўз савол ва таклифлари, мурожаатларини йўлладилар. Тадбирда ходимларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлаш, уларнинг ижтимоий муаммоларини эшитиш, фарзандларни МТМ ва таълим муассасаларига жойлаштириш каби масалалар муҳокама қилинди.