Янгиликлар

23 Сентябрь 2024

Уюшмаган ёшлар иштирокида сайёр қабул ҳамда ватанпарварлик тадбири ўтказилди

Ёшлар келажагимиз эгаларидир. Шу ўринда уларга кенг имкониятлар яратиш, шарт-шароит билан таъминлаш, бўш иш ўринларга жойлаш, улардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш, шу билан биргаликда бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида жойлашган “Истироҳат боғи”да ҳамкор ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тумандаги 14 минг уюшмаган ёшлар иштирокида сайёр қабул ҳамда ватанпарварлик тадбири ўтказилди.
Ёшлар томонидан ишга жойлаш, кредит олиш, ўқув тўловларни тўлаш, таълим кредитларини олиш, давлат ташкилотларига ишга кириши (ҳарбий ёки ходимликка) бўйича мурожаатлари эшитилиб, жойнинг ўзида ҳал этилиб, улар йўналтирилди.
Бундан ташқари, ёшлар учун Хўжаобод туман "Қўриқлаш" бўлимига саёҳат уюштирилиб, хизмат афзалликлари бўйича тушунтиришлар, ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилиб ўтилди. Тадбир якунида эса болажонлар диққатига ҳарбий чиқишлар, қурол-яроқ кўргазмаси, от спорти, камондан отиш ва бошқа спорт турлари бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.