Янгиликлар

13 Ноябрь 2025

“E-patrul” тизими бўйича дарс машғулоти ташкил этилди

Бугунги кунда маъмурий ҳуқуқбузарликларни эрта аниқлаш, мазкур соҳа бўйича маъмурий баённомаларни расмийлаштириш бўйича ходимларнинг билим малакаларини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармасида Қўриқлаш департаменти масъуллари иштирокида “E-patrul” тизими бўйича, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва расмийлаштириш жараёнлари, бу борада ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича ўқув ташкил этилди.

Шу билан бир қаторда, барча шаҳар ва туман Қўриқлаш бўлимларининг мазкур соҳадаги амалга оширган иш натижалари сарҳисоб қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.