Янгиликлар

6 Март 2024

МАКТАБЛАР ВА ОИЛАЛАРДА ПСИХОЛОГИК МУҲИТНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Миллий гвардиянинг малакали психологлари томонидан, Қашқадарё вилояти умумтаълим муассасаларининг мутахассис-психологлари билан, мактаблар ва оилаларда психологик муҳитни соғломлаштиришга қаратилган ўқув-амалий семинар ўтказилди

Мазкур семинарда Миллий гвардия органларида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар билан биргаликда ҳарбий хизматчи, ходимларни маънавий-маърифий, ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, уларнинг маънавий дунёсини янада шакллантириш, психологик-руҳий муҳитни мустаҳкамлаш, оиласини ўрганиш, яшаш турмуш тарзини яхшилашга қаратилган бир қатор амалий тадбирлар, шунингдек ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини маънавий озуқа олиши учун ҳам кенг шароитлар яратиб берилганлиги ҳақида сўз юритилди.

Бундан ташқари мактабда ахлоқий-психологик муҳитни яхшилаш, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида қонун бузилишларга қарши муросасиз муҳитни шакллантириш, сабабсиз дарсдан қолаётган ўқувчиларни аниқлаш, сабабларини ўрганиш ҳамда таълим олишга тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф қилиш муҳим вазифа эканлиги таъкидланди.