Янгиликлар

16 Февраль 2024

РУҲИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ МАҚСАДИДА ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Самарқанд вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси психолог-мутахассислари томонидан доимий равишда шахсий таркиб иштирокида психологик тренинг машғулотлари олиб борилиб, бунда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида, соғлом, маънавий-руҳий муҳитни камол топтириш, хизмат фаолияти давомида юзага келадиган муаммоли вазиятларни ўз вақтида бартараф этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Куни кеча ходимларнинг хизмат фаолияти давомида касбий маҳоратини ошириш, олдинга қўйилган вазифаларни якдил, тез, осонроқ бажаришларига кўмаклашиш мақсадида "Сўзда, фикрда, ишда бирдамлик" навбатдаги амалий тренинг ўтказилди.
Тренинг давомида салбий ҳолатларни олдини олиш, жамоада маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, муаммоли вазиятни англаш, бартараф этиш йўлини топиш, ҳаракатларга тўғри баҳо бериш каби муҳим маълумотлар берилди.
Шунингдек, ҳар бир ходим билан индивидуал чуқурлаштирилган психодиагностик суҳбатлар ўтказилди. Айтиш керакки, бу каби машғулотлар жамоадаги муҳитни яхшилаш, ходимлар орасида ҳамжиҳатлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, ишчанлик қобилиятини оширишга хизмат қилмоқда.