Янгиликлар

19 Январь 2024

ХОДИМЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ ЎҚУВ ЙИҒИНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Шахсий таркибнинг касбий кўникмаларини мустаҳкамлаш, жанговар-жисмоний ҳолатини мунтазам равишда ошириб бориш, соҳага оид ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар, қонунчиликдаги янгиликлар билан хабардор қилиш ҳамда "Қўриқлаш" хизмати сифатини янада ошириш мақсадида куни кеча "Қўриқлаш" бош бошқармаси ҳудудий "Қўриқлаш" бўлинмалари ходимлари иштирокида ўқув йиғини ташкил этилди.
Тадбир давомида мутахассислар томонидан "Қўриқлаш" тизимида ҳудудларда йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Хизматни ташкил этиш борасидаги амалий натижалар муҳокама этилди. Ҳар бир вилоят мисолида олиб борилган ишлар, шахсий таркибнинг фаолиятини самарали ташкил этиш борасидаги тадбирлар таҳлил қилинди. Ишончли қўриқловни таъминлаш давомида ходимларнинг иш вақтларини аниқ тақсимлаш, уларни қонунчиликдаги янгиликлар билан доимий таништириб бориш, хизмат йўриқномаси ва иш ҳужжатлар юритувини амалга оширишда эътиборни қаратиш лозим бўлган жиҳатлар хусусида тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари, ўқув йиғини давомида бугунги кунда кибермаконда содир этилаётган жиноятларнинг турли кўринишлари, мамлакатимизда кузатилаётган турларидан хабардор бўлишлари, шунингдек кибержиноятларни аниқлаш ва уларни фош этиш бўйича тажрибали ходимлар мураббийлиги остида ўзларининг билим ва кўникмаларини эгаллаш имкониятига эга бўлишлари алоҳида таъкидланди.
«Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти етказилиб, кибержиноят оқибатларидан ўз вақтида аҳолини хабардор қилиш, ҳамда уларнинг олдини олиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.
Ўқув йиғини якунида 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, истиқболдаги режалар белгилаб олиниб, ходимлар ўзларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.