ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида хизмат қилаётган шахсий таркиби иштирокида профилактик тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Республика ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари адлия полковниги О.А.Холбоев, "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти, Фарғона ҳарбий прокуратураси, Шахсий хавфсизлик бўлими вакиллари ҳамда видеоселектор тарзида барча шаҳар-туман "Қўриқлаш" бўлимлари ходимлари иштирок этиб, ҳарбий интизом ва ҳуқуқ тартиботини мустаҳкамлаш, шахсий таркибни ҳаётини ва соғлигини асраш, йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш ҳар бир кишининг вазифаси эканлиги таъкидланди. Бундан ташқари, таваккалчиликка асосланган онлайн қимор ўйинлари, спиртли ичимларга ружу қўйиш ва шахсий ва хизмат автотранспорт воситаларини бошқаришда ҳаракат хавфсизлигига риоя этмасликнинг аянчли оқибатлари хусусида сўз юритилди. Шу билан бир қаторда, ходимлар томонидан хизмат давомида қўл урилаётган жиноятчилик ҳолатлари юзасидан танқидий муҳокамалар ўтказилди
Тадбир якунида қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.