Янгиликлар

7 Август 2024

ХОДИМЛАРНИНГ НАЗАРИЙ БИЛИМЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА БАҒИШЛАНГАН ДАВРА СУҲБАТИ

Миллий гвардия Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида таваккалчиликка асосланган тотализатор, виртуал ва турли кўринишдаги интернет ўйинларининг салбий оқибатлари ҳамда шахсий таркиб иштирокида кибержиноятларга қарши кибериммунитетни шакллантиришга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Унда маърузачилар мавзу юзасидан долзарб масалаларга тўхталиб ўтишди. Хусусан, бугунги кунда авж олаётган тотализатор ўйинларнинг салбий оқибатлари турли хил кўринишдаги кибержиноятлар ва уларга элтувчи йўллар тушунтириб берилди. Ҳалол меҳнат эвазига пул топиш ўрнига енгил йўлларни қидириб турли хил фирибгарлар тузоғига тушиб қолаётган инсонларнинг ҳаёти мисоллар билан шахсий таркибга етказилди. Дарҳақиқат, бугунги ривожланиб бораётган даврда мазкур йўналиш борасида салбий иллатларга қарши тинимсиз кураш олиб борилиши, ижтимоий ҳаёт нормасини бузишга қаратилган хар қандай кўринишдаги ҳаракатларга муросасиз жавоб қайтарилиши алоҳида таъкидланди. Тадбир сўнгида ушбу иллатлар гирдобига тушиб қолган инсонларнинг аянчи қисмати билан боғлиқ видеолавҳалар намойиш этилди.