Янгиликлар

8 Апрель 2024

“ВАТАН ҲИМОЯСИ – ОЛИЙ БУРЧ” ШИОРИ ОСТИДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛИШИ ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ

Эртамиз эгалари бўлган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, айниқса ҳарбий-ватанпарварлик руҳини уларнинг қалбида юксалтириш, маънавий баркамол, ақлан етук, жисмонан соғлом бўлиб вояга етишларини таъминлаш борасида мамлакатимизда аниқ ва манзилли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Бу борадаги амалий ишлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув марказида Шайхонтоҳур туманида жойлашган 10-сонли мактаб ўқувчилари учун “Ватан ҳимояси – олий бурч” шиори остида очиқ эшиклар куни тадбири ўтказилиши ташкиллаштирилди.
Тадбир давомида ўқувчилар, марказда тингловчилар учун яратилган шароитлар, спорт тўгараклари, қурол-аслаҳа ҳамда махсус техникалар, хизмат отлари, уларнинг вазифалари билан яқиндан танишиш билан биргаликда, ўқув қуролларини тўлиқсиз қисимларга ажратиш ва йиғиш борасида амалий машғулотларни ўзлари томонидан бажариб кўриш имкониятига эга бўлдилар.