МИЛЛИЙ ГВАРДИЯГА БИРИКТИРИЛГАН ЁШЛАР УЧУН ТАДБИР ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ
Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси, вилоят "Қўриқлаш" ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳамкорлигида Миллий гвардияга бириктирилган маҳалла ёшлари ва мактаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди.
Ёшларнинг ватанпарварлик туйғусини кучайтиришга қаратилган тадбир ҳарбий оркестр ижросидаги куй жўрлигида ижро этилган давлат мадҳияси билан очилди.
Шундан сўнг Миллий гвардия ходимларининг жанговар чиқишлари, ёшлар ўртасида ватанпарварлик сифатларини шакллантириш мақсадида мавжуд бўлган ҳарбий анжом-аслаҳалар, ҳарбий техникалар кўргазмаси, чавандозлар мактаби мутахассислари томонидан ташкил этилган от миниш, от устида камондан отиш маҳорат дарслари билан яқиндан таништирилди.
Ташкил этилаётган бу каби тадбирлар келажак авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантиришга хизмат қилади.