Янгиликлар

28 Март 2023

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ УМУМТАЪЛИМ ФАНЛАРИ БЎЙИЧА БИЛИМЛАРИ БАҲОЛАНДИ

Куни кеча Андижон гарнизонида жойлашган куч тузулмалар ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 6, 7 ва 8 синфларидаги фарзандлари ўртасида Андижон ҳарбий прокуратураси томонидан ташкил этилган "Ёш математик" ва "Инглиз тили билимдони" кўрик танлови бўлиб ўтди.

Даставвал ўқувчилар мутахассислар томонидан ёши ва танлов йўналишига қараб ажратиб олинди. Танлов қизиқарли ва курашларга бой бўлиб, ёшлар ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Танлов иштирокчилари ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланиб, қизғин жараёнларга бой бўлган билимлар беллашувининг якунига кўра Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларининг фарзандлари фахрли ўринларни эгалладилар. Совриндорларга Андижон ҳарбий прокуратураси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.