Янгиликлар

21 Апрель 2023

ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР НАМОЙИШИ

Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида камол топишларини таъминлаш ҳамда уларни Миллий гвардия тизимида профессионал кадрларни тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, эртамиз эгалари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништириш мақсадида учрашув ташкил этилди.

Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида “Абдулла Қодирий” ижод мактаби ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни тадбири ўтказилди. Унда ўқувчилар марказда тингловчилар учун яратилган шароитлар, ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳалар билан яқиндан танишдилар.

Шу билан биргаликда, тадбир давомида “Абдулла Қодирий” ижод мактаби ўқувчиларининг бадиий чиқишлари барчага кўтаринки кайфият бағишлади.