ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
Ёшлар ўртасида ватанпарварлик рухини шакллантириш, уларнинг онгида ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғуларини уйғотиш ҳамда ҳарбийлик касбига бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида бугунги кунда Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан ҳам бир қатор тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, куни кеча "Қўриқлаш" бошқармасида Уйчи туманида жойлашган 36 сонли мактаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилиб, унда ўқувчи ёшлар бошқармада ходимларнинг хизмат олиб боришлари ва маданий хордиқ чиқаришлари учун яратилган шарт-шароитлар, бошқармада ташкил этилган кутубхона, музей ва виртуал полигон билан таништирилди. Бошқарма музейига саёҳат эса ташриф буюрувчиларда ўзгача бир таассурот қолдирди.
Шундан сўнг, Миллий гвардия ходимлари йиғилганларга хизмат итлари билан кўргазмали чиқишлари ҳамда камондан отиш спорти бўйича олиб борилган машғулотлар барчада катта қизиқиш уйғотди. Ёшлар учун ташкил этилган намойишлар ўқувчиларнинг қалбида келажакда ҳарбий бўлиш истагининг пайдо бўлишига хизмат қилган бўлса ажабмас.