Янгиликлар

15 Апрель 2023

ЎҚУВЧИЛАР ТАЛҚИНИДА СОҲИБҚИРОН СИЙМОСИ ОЛИБ ЧИҚИЛДИ

Таъкидлаш жоизки, умумбашарият тарихида мислсиз аҳамиятга эга бўлган буюк соҳибқирон Амир Темур сиймосида халқимизнинг куч-қудрати, адолатпарварлиги, бунёдкорлиги мужассамдир.
Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари томонидан Шаҳрисабз шаҳридаги 2-сонли мактабнинг ҳарбий ватанпарварликка ихтисослашган синф ўқувчилари иштирокида маданий-маърифий тадбирлар ҳамда “Темур тузуклари билимдони” кўрик танлови бўлиб ўтди.

Тадбир давомида эртамиз эгалари томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг Амир Темур тарихини ёдга олувчи қизиқарли маърузалари тингланди.
Эътироф этиш лозимки, ёшларнинг Соҳибқирон тарихини мадҳ этувчи саҳна кўринишлари, шеърлар куй ва қўшиқлар, бир-биридан гўзал рақслар томошабинлар эътирофига сазовор бўлди.
Тадбир якунида ушбу кечанинг ташкил этилишида фаол қатнашган ўқувчиларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.