ЎҚУВЧИЛАР ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИДА БЕЛЛАШДИЛАР
Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят "Қўриқлаш" ҳамда Мудофаа ишлари бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларининг 10 ва 11 синфларида ўқиётган ўқувчилар ўртасида мусобақалар ўтказилди.
"Ватан таянчи" отрядлари ўқувчилари ўртасида ўтказилган "Ватанпарварлар" ҳарбий-спорт мусобақасида жами 10 та жамоа иштирок этиб, қўйилган шартлар бўйича ўзларининг қандай куч ва маҳоратга эга эканликларини синовдан ўтказдилар.
Мусобақа якунида ғолиб деб топилган жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.