ЁШЛАР УЧУН ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ
Куни кеча Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси Минтақавий ўқув марказида оилавий болалар уйлари фарзандлари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Тадбирда Миллий гвардия ходимлари томонидан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг соҳага бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида от спорти, камондан отиш спорт турлари бўйича маҳорат дарслари ўтказилди. Шунингдек, ҳарбий техникалар намойиши ҳамда Кинология хизмати ходимлари томонидан намойиш чиқишлари йиғилганларга бирдек манзур бўлди.
Тадбир якунида "Қўриқлаш" хизмати афзалликлари бўйича маълумотлар бериб ўтилиб, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига керакли жавобларини олди.