Янгиликлар

6 Декабрь 2024

Қонун устуворлиги – тараққиёт гарови!

Конституциянинг 32 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида "Конституция билан кучлимиз, биргаликда қудратлимиз" шиори остида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбатда Фарғона ҳарбий суди, вилоят ҳарбий прокуратураси масъуллари ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Мазкур тадбирда Конституциянинг аҳамияти ва унинг мамлакатимиз ҳаётидаги ўрнига эътибор қаратилди. Суҳбатда иштирокчилар Конституциянинг демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, жамоат тинчлиги ва ҳуқуқий давлатни барпо этишдаги ролини айтиб ўтилди.

Шу муносабат билан Фарғона ҳарбий суди раиси Ш.Хашимов ўз сўзида Конституциянинг ҳар бир фуқарога бирдек ҳуқуқ ва имкониятлар яратишдаги аҳамиятини, давлат ҳокимиятининг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунларнинг аниқ ва аниқ амалга оширилишини айтиб ўтди.

Тадбирни ўтказиш орқали ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва уларда мамлакатимизга бўлган севги ва садоқатни тарбиялашга эътибор қаратилди.