ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ
Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят кутубхона марказида Республика маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими ҳомийлигида чоп этилган, ёш ижодкор шоир Зоҳид Зиёнинг "Онамга" номли шеърий китобининг тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ёш ходимлари иштирок этиб, шоир қаламига мансуб шерлардан баҳраманд бўлдилар.
Шоир-у ёзувчилар ижодида оналар мавзусига кўп мурожаат этилади. Зеро, фарзандлари, оиласи учун борлиғини, жоиз бўлса, соғлиги-ю ҳаётини бағишлашга тайёр оналар ҳар қанча таъриф-у таҳсинга сазовор.
Мазкур шеърий тўпламда ҳам асосий ўринни оналарга аталган кўнгил битиклари, дил изҳорлари эгаллайди. Уларда фарзандлик бурчини адо этишга чоғланган ёш юрак сиймоси яққол намоён бўлади.