БАЙРАМ АРАФАСИДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах минтақавий ўқув марказида байрамни кенг нишонлаш ва юқори савияда ўтказиш мақсадида “Билимлар беллашуви” интеллектуал ўйини ташкиллаштирилди.
Унда марказда таҳсил олаётган тингловчилардан тузилган 4 жамоа ўзаро куч синашдилар. Барча жамоалар байрамона ва кўтаринки руҳда иштирок этдилар. Ҳамкор ташкилот вакиллари ўз йўналишлари бўйича иштирокчиларни баҳолаб боришди. Муносибларни баҳолаш жараёни ҳакамлар ҳайъатига жуда қийин кечди.
Беллашувларнинг якунида фахрли учинчи ўринни ИИВ ППХ ходимларидан иборат “Қалқон” жамоаси, иккинчи ўринни қайта тайёрлаш взводи ходимларидан иборат “Билимдонлар” жамоаси ва фахрли биринчи ўринни бошланғич тайёргарлик взводининг “Ёш гвардиячилар” жамоаси эгаллади. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга марказ раҳбариятининг эсдалик совғалари ҳамда дипломлар топширилди.