Янгиликлар

30 Апрель 2023

ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИ РАИСИ ТАНЗИЛА НОРБОЕВА САМАРҚАНД ШАҲРИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Ташриф давомида хонадон соҳиблари ҳамда болажонлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, ўғил-қизларнинг яшаш шароити, оиладаги муҳит, ота-онаси билан муносабати, шунингдек, улардаги мавжуд муаммолар ўрганилди.

Учрашув давомида Олий Мажлис Сенати раиси Т.Норбоева ёшларни қизиқтираётган касб-ҳунарлар хусусида тўхталиб ўтди. Ҳар бир боланинг қизиқиши ва қобилияти эътибордан четда қолмаслигини билдирди. Қайси соҳа бўлишидан қатъий назар ёшларни келажакда тўғри касбни танлашда ва она ватанга муносиб ўғил-қизлар этиб тарбиялашда барча бирдек масъул эканлиги таъкидланди.

Самимий ва эсда қоларли учрашув болажонлар томонидан ёд олинган шеърий парчалар билан кўтаринки кайфиятда ўтди.

Тадбир якунида ташкилотчилар томонидан бадиий китоблар жамланмаси ва эсдалик совғалари топширилди.