ОИЛА – ҲАҚИҚИЙ БАХТ ВА ҲАЛОВАТ ҚЎРҒОНИДИР!
Миллий гвардия Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси масъул ходимлари томонидан Гулистон шаҳарлараро ва туман "Қўриқлаш" бўлимларида хизмат олиб бораётган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Унда дастлаб, мамлакатимизда Миллий гвардия тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, ходимлар фаолиятида яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар хусусида сўз юритилди.
Бошқарма раҳбарияти томонидан ходимларнинг оила аъзолари билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб, улар билан турли хил кўнгилсиз ҳолатларни олдини олишдан иборат эканлиги таъкидланиб ўтилиб, ходимлар томонидан бугунги кунда содир этилаётган интизом бузилиш ҳолатлари, йўл транспорт ҳодисалари, турли тамагирлик ҳолатлари ва коррупцияга қарши кураш бўйича маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбир сўнгида соҳада хизмат олиб бориш давомида зиммасига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндашиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган ходимларнинг оила аъзолари ташаккурномалар билан тақдирланди.